«аёлларга нисбатан зўравонлик» тегли мақолалар


Аёлларни ҳимоя қилиши керак бўлган қонун уларни жазолаш учун ҳам хизмат қилмоқда
7 май 2024, 11:49

Аёлларни ҳимоя қилиши керак бўлган қонун уларни жазолаш учун ҳам хизмат қилмоқда

Ўткирбек Холмирзаев ва Зайниддин Шамсидинов оилавий зўравонликка доир 10 462 иш асосида ўтказган тадқиқот Ўзбекистонда аёллар ҳимояси учун қабул қилинган қонун уларни жазолашга ҳам хизмат қилаётганини кўрсатди. «Бу парадокс дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаган», дейди тадқиқотчилар.

Зўравонлик қурбонларига маҳалла, туман ва вилоят миқёсида ёрдам кўрсатилади
3 май 2024, 22:14

Зўравонлик қурбонларига маҳалла, туман ва вилоят миқёсида ёрдам кўрсатилади

Маҳаллаларда зўравонликка учраган аёлларга ижтимоий ёрдам берилмаяпти, дейилади президент билан учрашувда. Буни ўзгартириш режалаштирилмоқда. «Инсон» марказлари томонидан туман миқёсида ёрдам кўрсатилади. Зўравонликка қарши кураш таълим ва меҳнат муносабатлари соҳаларида ҳам кўриб чиқилади.

Тошкентда кўчадаги қизга безорилик қилиб, юзига урган шахс 2,5 йилга қамалди
3 май 2024, 19:44

Тошкентда кўчадаги қизга безорилик қилиб, юзига урган шахс 2,5 йилга қамалди

Тошкентда «танишиб, кейин турмуш қуриш» мақсадидаги эркак 17 ёшли қизга тегиниб, қаршилик кўрсатганида, юзига урди. Жабрланувчи бошқаларга ўрнак бўлиши учун унга энг қаттиқ жазони беришни сўради. Суд уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
24 апрель 2024, 15:33

Жиззахда 8 ёшли ўғлига пичоқ тираган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.

Тошкентда ит эгалари ўртасидаги можаро тажовузга айланиб кетди
30 март 2024, 00:24 1

Тошкентда ит эгалари ўртасидаги можаро тажовузга айланиб кетди

Чилонзор туманида алабай эгасининг кўз ўнгида икки қиз сайр қилдираётган бошқа итга ҳужум қилди, шундан сўнг жониворлар эгалари ўртасида жанжал келиб чиқди. Алабайнинг эгаси қизларга таҳдид қилиб, иккисини ҳам урди.

Жадидларнинг «Мессенжердаги гурунги»: Асрлар элтгон ул бидъат уйқусидин уйғонинг!
25 ноябр 2023, 18:17

Жадидларнинг «Мессенжердаги гурунги»: Асрлар элтгон ул бидъат уйқусидин уйғонинг!

25 ноябрь — Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни. Аёлларга нисбатан зўравонлик — кўҳна ва катта муаммо. Миллат оғриқлари ҳақидаги мулоҳазалари аср ошса ҳамки ўз долзарблигини йўқотмаётган ўзбек маърифатпарварлари мессенжерлари замонида бу мавзуни қандай муҳокама қилган бўларди?

«Вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди». Шавкат Мирзиёев Фарғонада 11 ёшли қизча ўлдириб кетилгани ҳақида
28 июл 2023, 17:03

«Вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди». Шавкат Мирзиёев Фарғонада 11 ёшли қизча ўлдириб кетилгани ҳақида

Ўзбекистон президенти яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олди. «Бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турибди», дея таъкидлаган Мирзиёев айрим маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари институти кутилган натижани бермаётганини қайд этди.

Сурхондарёда ўқитувчи аёлларни дўппослаган эркак педагог 1,5 йилга қамалди
16 июн 2023, 19:38

Сурхондарёда ўқитувчи аёлларни дўппослаган эркак педагог 1,5 йилга қамалди

Апрелда аёл ҳамкасбларини дўппослаган Узун туманидаги 31-мактабнинг эркак ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 1,5 йил муддатга қамалди. Шунингдек, ундан икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар ундирилган.

Фарғонада ўқитувчини калтаклаган аёл 6 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди
2 май 2023, 23:56

Фарғонада ўқитувчини калтаклаган аёл 6 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди

Тошлоқ туманида қизига ота-онаси билан мактабга келишини талаб қилгани учун синфхонада педагогни ҳақоратлаб, калтаклаган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Аёл қилмиши учун узр сўрамаган ва эндиликда 6 млн сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

«Эрим ва ўғилларимни уруш-жанжалдан зўрға ушлаб турдим» — эркак ҳамкасби томонидан калтакланган ўқитувчи аёл
19 апрель 2023, 19:24

«Эрим ва ўғилларимни уруш-жанжалдан зўрға ушлаб турдим» — эркак ҳамкасби томонидан калтакланган ўқитувчи аёл

Сурхондарёдаги мактабда аёл ҳамкасбларини калтаклаган эркак ҳодисадан кейин ҳам озодликда эди. Воқеа видеоси тарқалгач, жиноят иши қўзғатилиб, эркак ушланган, мактаб директори ишдан олинган, жабрланувчининг ҳолидан эса ҳоким хабар олган. «Газета.uz» ҳодиса иштирокчилари билан суҳбатлашди (видео).

Қизлар, сизни таъқиб қилишяптими? «Умидани чақиринг!»
3 апрель 2023, 19:00 1

Қизлар, сизни таъқиб қилишяптими? «Умидани чақиринг!»

Бир йил аввал Тошкентда хотин-қизларга қарши зўравонликлар олдини олишга қаратилган «Умидани чақиринг» лойиҳаси бошланганди. Лойиҳа учун йил қандай ўтди? Неча киши «Умидани чақирди»? Энди нима бўлади? «Газета.uz» лойиҳа ташаббускори — БМТ Тараққиёт дастури вакиллари билан шу ҳақда суҳбатлашди.

Тошкент метросида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ҳақидаги ижтимоий реклама жойлаштирилди
29 март 2023, 19:38

Тошкент метросида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ҳақидаги ижтимоий реклама жойлаштирилди

Тошкент метрополитенида аёлларнинг зўравонликка қарши ёрдам сўраб қилган мурожаатларини радиотўлқинлар шаклида акс эттирган баннер ва постерлар жойлаштирилди. Уларнинг ҳар бирида QR-код мавжуд бўлиб, у орқали ёрдам ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг